АсосийЖиноят

Туркияда қўлга олинган “киберфирибгар” Ўзбекистонга депортация қилинди

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, у илгари бир қатор “киберфирибгарлик” жиноятларини содир этгани учун қидирувда бўлган.

'Туркияда қўлга олинган “киберфирибгар” Ўзбекистонга депортация қилинди'ning rasmi

Туркия ва Ўзбекистон ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 10 нафардан ортиқ фуқароларнинг маблағларини ўзлаштирганликда гумон қилинган Зоҳиржонов Умид Дилшод ўғли (2005 й. т.) қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, у илгари бир қатор “киберфирибгарлик” жиноятларини содир этгани учун қидирувда бўлган.

Жабрланган фуқаролардан ИИВ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилиш сўралмоқда.

ИИВ таъкидлашича, хорижда яшириниб юрган жиноятчиларга нисбатан таъқиб давом эттирилади ва “жиноят учун жавобгарлик” тамойили қатъий таъминланади. Шу билан бирга, фуқаролар фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмасликка чақирилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Ўзавтойўлбелги” раҳбариятига жиноий иш очилди'ning rasmi

    Жиноят 23.02.2026 13:26

    “Ўзавтойўлбелги” раҳбариятига жиноий иш очилди

    “Ўзавтойўлбелги” ДУКнинг 3 нафар мансабдори турли моддалар бўйича айбланиб, суд жараёни бошланди.

    '“Бишкеклик маньяк” тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди'ning rasmi

    Жиноят 09.02.2026 13:52

    “Бишкеклик маньяк” тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди

    Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида “бишкеклик маньяк” номи билан танилган Қумарбек Абдиров ўлик ҳолда топилди.

    'Сурхондарёда экология идораси мансабдори пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 09.02.2026 02:26

    Сурхондарёда экология идораси мансабдори пора билан ушланди

    Сурхондарё вилоятида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳолат бўйича далолатномани ўзгартириб бериш эвазига пора талаб қилган мансабдор шахс қўлга олинди.

    'Отасини аёвсиз калтаклаб, унинг ўлимига сабаб бўлган эркак қамалди'ning rasmi

    Жиноят 16.01.2026 06:52

    'Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 9-синф қизини зўрлагани айтилмоқда'ning rasmi

    Жиноят 13.01.2026 16:18

    Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 9-синф қизини зўрлагани айтилмоқда

    Ҳодиса бир неча ой аввал мактабдан ташқарида ва ўқув вақтидан ташқари пайтда юз берган.

    'Акмал Шукуровни озод қилган 4 нафар судья қамоққа олинди'ning rasmi

    Жиноят 13.01.2026 15:36

    Акмал Шукуровни озод қилган 4 нафар судья қамоққа олинди

    Тунги клуб олдида содир этилган оғир жиноят бўйича суд қарорини ноқонуний ўзгартиришда айбланган судьяларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.