АсосийЖамият

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида аҳоли даромадлари энг паст ва энг юқори?

9 ой ҳолатига фуқароларнинг умумий даромадлари 825,3 триллион сўмни ташкил этди.

'Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида аҳоли даромадлари энг паст ва энг юқори?'ning rasmi

Ўзбекистонда аҳолининг жон бошига молиявий тушумлари энг юқори ва паст ҳудудлар эълон қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 2025-йилнинг январь–сентябрь ҳолатига фуқароларнинг умумий даромадлари 825,3 триллион сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан инфляцияни ҳисобга олганда 8,4 фоизга кўпроқ.

Мазкур даврда фуқароларнинг жон бошига молиявий тушумлари 21,8 миллион сўмни ташкил этиб, номинал ўсиш суръати 116,1 фоиз, реал ўсиш суръати эса 106,3 фоиз даражасида қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида жон бошига энг юқори даромадни 52 миллион сўм билан тошкентликлар кўрган. Ундан кейинги ўринларда фуқаролар 32,1 миллион сўмдан фойда қилган Навоий ва ҳар бир одам 26 миллион сўмлик молиявий тушумга эришган Бухоро турибди.

Қолган ҳудудлар қуйида келтирилган:

Хоразм вилояти — 22,8 млн сўм;

Тошкент вилояти — 21,9 млн сўм;

Андижон вилояти — 19,4 млн сўм;

Фарғона вилояти — 18,5 млн сўм;

Самарқанд вилояти — 18,1 млн сўм;

Сирдарё вилояти — 17,2 млн сўм;

Жиззах вилояти — 17,1 млн сўм;

Қашқадарё вилояти — 17 млн сўм;

Сурхондарё вилояти — 16,5 млн сўм;

Наманган вилояти — 15,8 млн сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси — 14,8 млн сўм.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Туркистон”нинг юрагида кeчган икки кун'ning rasmi

    Жамият 04.11.2025 20:00

    “Туркистон”нинг юрагида кeчган икки кун

    ЮНЕСКО Бош Конференциясининг 43-сессиясида Туркия Республикасининг вакили сифатида она “Туркистон”нинг юраги — Ўзбекистонда бўлиш бизни ўзгача ҳаяжонга солди.

    'Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилади'ning rasmi

    Жамият 04.11.2025 09:31

    'Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиб, ЗИЛ билан электр устунга урилди'ning rasmi

    Жамият 04.11.2025 09:15

    Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиб, ЗИЛ билан электр устунга урилди

    Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи жароҳат олиб, шифохонага олиб кетилган.

    'Тошкентда ошхона аланга ичида қолди'ning rasmi

    Жамият 04.11.2025 09:10

    Тошкентда ошхона аланга ичида қолди

    Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

    'Оҳангаронлик боғча директори бошлиғини урганлиги учун ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият 04.11.2025 07:17

    Оҳангаронлик боғча директори бошлиғини урганлиги учун ишдан олинди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида бўлим бошлиғи ва боғча директори ўртасида жанжал акс этган видео тарқалган эди.

    'Ўзбекистонда АҚШ фуқаролари учун визасиз режим жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 03.11.2025 21:01

    Ўзбекистонда АҚШ фуқаролари учун визасиз режим жорий этилди

    Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.