АсосийДунё

Гусейн Гасанов қидирувга берилди

170 миллион рубль миқдоридаги солиқни тўламасликда айбланаётган блогерга нисбатан янги жиноят иши қўзғатилди.

'Гусейн Гасанов қидирувга берилди'ning rasmi

ТАСС хабарига кўра, россиялик блогер Гусейн Гасанов янги жиноят иши очилгани сабабли яна қидирувга берилган. Нашр манбасининг маълум қилишича, “Гасановнинг қайта қидирувга берилишига янги иш сабаб бўлган”, бироқ тафсилотлар ҳозирча ошкор қилинмаган.

Россия Ички ишлар вазирлигининг қидирув базасида Гасанов ҳақиқатан ҳам “қайта эълон қилинган қидирувдаги шахс” сифатида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Москванинг Чертановский суди 2024 йил 14 май куни Гасановни жиноятдан олинган даромадларни легаллаштириш иши доирасида сиртдан ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарган эди.

Унга Россия Жиноят кодексининг 174-моддаси 4-қисми (жиноятдан олинган даромадларни легаллаштириш) бўйича айблов қўйилган бўлиб, бу модда 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини назарда тутади.

    Бошқа янгиликлар