АсосийЖамият

Ҳар бир бола шахмат ўрганиши учун: “Uzchess” қандай ишлайди?

Ўзбекистон бугун шахматда ўз мактабини яратмоқда — “Uzchess” эса бу жараённинг юраги бўлиб бормоқда.

'Ҳар бир бола шахмат ўрганиши учун: “Uzchess” қандай ишлайди?'ning rasmi

Ўзбекистонда сўнгги йилларда шахматга бўлган қизиқиш кескин ошди. Бунга, албатта, 2022 йилда Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида ўтган 44-Шахмат олимпиадасида ёш ўзбекистонликлар — Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоэв, Шамсиддин ва Жаҳонгир Воҳидовларнинг сенсацион ғалабаси сабаб бўлди. Аммо бу муваффақият шунчаки эйфория эмас, балки янги ҳаракатни бошлаб берди: шахматни оммалаштириш, уни ҳар бир бола учун очиқ ва қулай қилиш ташаббуси.

Бир ғалабадан — янги лойиҳа сари

Мазкур ғалбадан сўнг, Ёшлар ишлари агентлиги директори, сенатор Алишер Саъдуллаев шахматни бутун мамлакат миқёсида ўрганиш имконини берувчи платформа яратиш ғоясини илгари сурди. Лойиҳа раҳбари этиб медиа соҳасида фаол ишлаган Улуғбек Исматов тайинланди. Натижада “Uzchess” номли янги таълим экотизими пайдо бўлди — мақсади шахматни фақат мусобақа эмас, балки ўқув ва маданий қадрият сифатида жамиятга олиб кириш эди.

Ўзбек тилида, ўзбеклар учун

“Uzchess”нинг энг катта фарқи — контентнинг тўлиқ ўзбек тилида бўлиши. Иловадаги барча дарслар, интервьюлар, машғулотлар ва ўйинлар маҳаллий аудиториянинг эҳтиёжига мос шаклда тайёрланди.

Бир йил ичида иловадан ярим миллиондан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтди. Бу Ўзбекистонда интеллектуал таълимга бўлган талаб қанчалик кучли эканини кўрсатади.

Шахмат ва медиа: янги майдон

Шахматни фақат спорт эмас, балки оммавий маданиятга айлантириш мақсадида “Узчесс Медиа Лигаси” ташкил этилди. Бу лойиҳада блогерлар, инфлюэнсерлар ва контент яратувчилар ўзаро беллашади, ўйинлар эса жонли эфирда ёритилади.

Ҳар бир мавсум миллионлаб томошабинларни жалб қилиб, шахматни ёшлар орасида замонавий, қизиқарли ва рақобатли форматда тарғиб қилади.

Халқаро майдонда Ўзбекистон шахмати

Сўнгги йилларда ўтказилган йирик турнирлар ҳам бу жараённинг давоми бўлди. 2025 йилда Тошкентда бўлиб ўтган Uzchess Cup мусобақасида Праггнандҳа, Аржун, Непомняшчий, Абдусатторов ва Синдаров каби дунёнинг энг кучли шахматчилари иштирок этди.

Бундан аввал, 2023 йилда Самарқандда ўтган FIDE Rapid & Blitz турнири “Uzchess” томонидан ўзбек тилида жонли ёритилиб, халқаро мусобақаларни она тилида томоша қилиш имкониятини яратган эди.

Мақсад — шахматни халқ ҳаётининг бир қисмига айлантириш

“Uzchess” шунчаки мобил лойиҳа эмас. Бу — ҳар бир болага шахматни ўрганиш имконини берувчи миллий таълим лойиҳаси. Маҳаллий мураббийлар, бепул дарслар, тушунарли формат ва реал имкониятлар тизими орқали лойиҳа шахматни ҳар бир уй, ҳар бир мактаб ва ҳар бир маҳаллага олиб киришни мақсад қилади.

Ўзбекистон бугун шахматда ўз мактабини яратмоқда — “Узчесс” эса бу жараённинг юраги бўлиб бормоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда АҚШ фуқаролари учун визасиз режим жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 03.11.2025 21:01

    Ўзбекистонда АҚШ фуқаролари учун визасиз режим жорий этилди

    Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.

    'Ўзбекистонда инвестициялар бўйича қайси ҳудуд етакчи экани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 03.11.2025 20:29

    Ўзбекистонда инвестициялар бўйича қайси ҳудуд етакчи экани маълум бўлди

    9 ой давомида қарийб 450 триллион сўмлик инвестициялар ўзлаштирилган.

    'Тошкентда Gentra ҳайдовчиси ИИБ инспекторини судраб кетди'ning rasmi

    Жамият 03.11.2025 19:13

    Тошкентда Gentra ҳайдовчиси ИИБ инспекторини судраб кетди

    Ҳодиса Фарғона йўли кўчасида содир бўлган.

    'Боғча мудираси бошлиғини дўппослагани юзасидан муносабат билдирилди'ning rasmi

    Жамият 03.11.2025 17:36

    Боғча мудираси бошлиғини дўппослагани юзасидан муносабат билдирилди

    Аввалроқ, ушбу ҳолат юзасидан Даракчи.уз масъул ташкилотга сўров юборган эди.

    'Қашқадарёда тўйда 14 та катта қозонда овқат тайёрлатган эркак жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 03.11.2025 17:01

    Қашқадарёда тўйда 14 та катта қозонда овқат тайёрлатган эркак жаримага тортилди

    Чироқчи туманида тўй ўтказиш тартибини бузган 31 ёшли эркак суд томонидан маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Туркияда қамалган ўзбекистонлик суд залидан озод қилинди'ning rasmi

    Жамият 03.11.2025 11:53

    Туркияда қамалган ўзбекистонлик суд залидан озод қилинди

    Хўш, ўзбекистонлик фуқаро нега қамалган эди?