Давлат раҳбари гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича янги 2025–2026 йилларга мўлжалланган миллий дастурни маъқуллади.
Унда ёшлар ўртасида наркотикларнинг тарқалишига чек қўйиш, ноқонуний айланишга жиноий жавобгарликни кучайтириш ва профилактик чора-тадбирларни кучайтириш белгиланган.
Йиғилишда шунингдек, кибержиноятлар сонининг сўнгги беш йилда 68 баробарга ошгани қайд этилди.
Президент шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, банк тизимида киберхавфсизликни мустаҳкамлаш ва янги экспертиза йўналишларини жорий этиш бўйича топшириқлар берди.
Бундан ташқари, прокурорлик назоратини рақамлаштириш, тергов жараёнларига сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш ҳамда жиноят ишларини тўлиқ электрон шаклда юритиш режалаштирилмоқда.






