Дональд Трамп Нигерия ҳукуматини мамлакатдаги насронийларга қарши ҳужумларни тўхтатишга чақирди. Президентнинг таъкидлашича, агар ҳукумат бу зўравонликларга кўз юмишда давом этса, АҚШ Нигерияга ажратилаётган барча ёрдамни дарҳол тўхтатади. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.
“Агар насронийлар ўлдирилишига ҳукумат томонидан етарли чора кўрилмаса, Америка ўз ёрдамини бекор қилади ва ислом радикаллари таҳдиитини бартараф этиш учун қўшин юбориш масаласини ҳам кўриб чиқади”, — дейилади президент баёнотида.
Трамп Нигериядаги вазиятни “кескин чора талаб қилаётган жиддий муаммо” сифатида баҳолаб, Мудофаа вазирлигига эҳтимолий ҳарбий амалият учун тайёргарлик кўриш бўйича кўрсатма берганини маълум қилди.






