АсосийДунё

Калифорниядаги музейдан мингдан ортиқ экспонат ўғирлаб кетилди

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида содир бўлган.

'Калифорниядаги музейдан мингдан ортиқ экспонат ўғирлаб кетилди'ning rasmi

АҚШнинг Калифорния штати Окленд шаҳридаги музейда юз берган ўғрилик оқибатида мингдан ортиқ артефакт йўқолди. Бу ҳақда “Тhе Oakland Side” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида содир бўлган. Жиноятчилар музейнинг асосий биносидан ташқарида жойлашган сақлаш омборига бостириб кирган. Улар турли буюмларни, жумладан, заргарлик буюмлари, маҳаллий америкаликларга оид саватлар ва дагеротипларни (илк фотографик суратлар) ўғирлаб кетган.

“Ўғрилик пайтида омборда ходимлар бўлмаган, бироқ бино ичида видеокузатув камералари ва сигнализация тизими ишлаган”, дейди музей ижрочи директори Лори Фогарти.

Музей ходимлари ўғирланган артефактларнинг умумий қийматини аниқлаш устида ишламоқда. Мазкур маданий муассасанинг коллекцияси 2 миллиондан ортиқ артефактни ўз ичига олади ва Окленд шаҳрига тегишли.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Дангал” филми  қандай қилиб дунё рекордини ўрнатди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:23

    “Дангал” филми қандай қилиб дунё рекордини ўрнатди?

    Ҳинд киносида “Бааҳубали” ёки “Пушпа” каби йирик лойиҳалар бор. Аммо дунё бўйича энг катта даромад келтирган филм деганда бир ном тилга олинади. Бу ном “Дангал”.

    '“Европа давлатлари урушга қўшилса, уларга зарба берилади” — Теҳрон'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:04

    “Европа давлатлари урушга қўшилса, уларга зарба берилади” — Теҳрон

    Европаликларнинг Эронга қарши ҳар қандай ҳаракати "уруш ҳаракати" сифатида баҳоланиши маълум қилинди.

    'Фердинанд Дубайда дрон ҳужумидан ҳимояланганини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:41

    Фердинанд Дубайда дрон ҳужумидан ҳимояланганини айтди

    Ўтган йили оиласи билан Дубайга кўчиб ўтган собиқ “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Рио Фердинанд Эрон дрон ҳужумлари сабаб уйларининг ертўласида яширинишга мажбур бўлганини маълум қилди.

    'Али Хоминаийнинг ўғли Эроннинг янги раҳбари бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:05

    Али Хоминаийнинг ўғли Эроннинг янги раҳбари бўлгани айтилмоқда

    Ҳозирча ушбу маълумотни Эрон расмийлари ва ОАВ бу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ.

    'Трамп Эронга жуда қаттиқ зарба берганини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:48

    Трамп Эронга жуда қаттиқ зарба берганини айтди

    АҚШ Президенти бу гапларни Оқ уйда Германия канцлери Фридрих Мерц билан учрашув чоғида билдирган.

    'Эрон АҚШнинг Қувайтдаги ҳарбий базасига берган зарбаси оқибатида неча нафар аскар ҳалок бўлгани очиқланди'ning rasmi

    Дунё 03.03.2026 14:54

    Эрон АҚШнинг Қувайтдаги ҳарбий базасига берган зарбаси оқибатида неча нафар аскар ҳалок бўлгани очиқланди

    Тармоқларга cиздирилган ушбу маълумотни АҚШ Марказий қўмондонлиги тасдиқлаган.