“Ўзгидромет” эртага, 31 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, кечқурун бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 21-23 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 19-24 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 12-17 даража бўлади.






