Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Нажмиддин Қосимхожиев (-74 кг) Хитойнинг Уси шаҳрида якунига етиб бораётган таэквондо WT бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.
Қосимхожиев финал баҳсида Олимпия ўйинлари ва Жаҳон чемпионати совриндори, бразилиялик рақиби Эдивал Понтес билан тўқнаш келган ва якунда Қосимхожиев рақиби устидан зафар қучиб, терма жамоа ҳисобига олтин медални тақдим этган.
Олтин медаль: Нажмиддин Қосимхожиев (Ўзбекистон);
Кумуш медаль: Эдивал Понтес (Бразилия);
Бронза медаль: Магомед Абдусаламов (Нейтрал мақомдаги спортчи);
Бронза медаль: Амир Сина Бахтиари (Эрон).
Шу тариқа, Нажмиддин фаолиятида илк маротаба Жаҳон чемпионатинг олтин медалга эга чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси эса таэквондо WT бўйича Уси-2025 Жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан ниҳоясига етказди.






