АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Словакия раҳбари билан нималарни муҳокама қилди?

Икки давлат етакчиси Самарқанд шаҳрида UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида учрашди.

'Шавкат Мирзиёев Словакия  раҳбари билан нималарни муҳокама қилди?'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев Словакия  раҳбари билан нималарни муҳокама қилди?

Икки давлат етакчиси Самарқанд шаҳрида UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида учрашди. 

Бугун, 30 октябрь куни Самарқанд шаҳрида UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия  раҳбари Петер Пеллегрини музокара ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилган.

Шунингдек, барча даражаларда икки томонлама алмашинувлар ижобий суръат билан давом этаётгани ҳамда устувор йўналишларда ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилиган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз-ки, жорий йилда сиёсий маслаҳатлашувлар ва Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши муваффақиятли ўтказилди. Ишбилармонлик алоқалари фаоллашди. Қўшма корхоналар сони уч баробар кўпайди.

Товар айирбошлаш ва инвестицияларнинг ҳажмини ошириш, шунингдек, муҳим тармоқларда саноат кооперацияси лойиҳаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистондан тўқимачилик, чарм, мева-сабзавот ва бошқа харидоргир маҳсулотлар, Словакиядан каучук, автомобиллар учун бутловчи қисмлар, фармацевтика ва бошқа саноат товарлари етказиб беришни кўпайтиришга келишиб олинди. Шу мақсадда миллий маҳсулотлар кўргазмаларини ўтказиш, савдо уйларини очиш режалаштирилган.

Рақамлаштиришни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Банкларнинг киберхавфсизлик мониторингини юритиш ва юк ташишларни кузатишнинг илғор тизимларини жорий этиш бўйича қўшма марказ ташкил қилиш масаласини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

Словакия бизнеси билан автомобиль бутловчи қисмлар, тайёр сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлик билдирилди.

Гуманитар ва таълим алмашинувларини фаоллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди. 2026 йилда Братислава шаҳрида икки мамлакат ректорларининг биринчи форумини ўтказиш, туризм кўргазмалари ва ўзаро Туризм кунларини ташкил этиш таклиф қилинди. Тартибли меҳнат миграциясини йўлга қўйиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тоқаев Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 10:53

    Тоқаев Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзди

    Унда нималар ҳақида сўз борган?

    'Амир Темур мероси бўйича халқаро конференция қатнашчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 12.04.2026 17:29

    Амир Темур мероси бўйича халқаро конференция қатнашчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллади

    Темурийлар буюк меросини янада чуқур ўрганиш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинди

    'Мирзиёев ва Тоқаев Бухородаги йирик тўқимачилик корхонаси билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 11.04.2026 14:49

    Мирзиёев ва Тоқаев Бухородаги йирик тўқимачилик корхонаси билан танишди

    Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқараётган замонавий корхона фаолиятини кўздан кечирди.

    'Тоқаев ва Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди'ning rasmi

    Сиёсат 11.04.2026 10:37

    Тоқаев ва Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

    Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида Бухородаги муқаддас зиёратгоҳда дуо қилинди.

    'Тоқаев Бухорога келди: етакчилар музокара ўтказади'ning rasmi

    Сиёсат 11.04.2026 09:08

    Тоқаев Бухорога келди: етакчилар музокара ўтказади

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан мамлакатга келди.

    'Саида Мирзиёева АҚШда Бен Блек билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 08.04.2026 05:16