АсосийДунё

АҚШ ва Жанубий Корея божхона божлари бўйича келишувга эришди

Трамп ташриф давомида мамлакат Президенти Ли Чже Мён билан Кёнжу Миллий музейида тушлик қилган

'АҚШ ва Жанубий Корея божхона божлари бўйича келишувга эришди'ning rasmi

АҚШ ва Жанубий Корея божхона божлари бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда бугун, 29 окятбр куни АҚШ Президенти Доналд Трамп мамлакатга ташрифи чоғида маълум қилди.  

“Биз келишувга эришдик”,— дейди Америка Президенти.

Трампнинг сўзларига кўра, Жанубий Корея вакиллари билан учрашувда “кўплаб қарорлар қабул қилинган”.

“Божхона божлари бўйича келишув якуний босқичга яқинлашмоқда, шунингдек, биз миллий хавфсизликнинг муҳим масалаларини ҳам муҳокама қилдик. Айрим жуда муҳим бандлар бўйича келишувга эришдик”, — дейди республикачи.

Трамп ташриф давомида мамлакат Президенти Ли Чже Мён билан Кёнжу Миллий музейида тушлик қилган ва олий даражадаги учрашув ўтказган. Маълумотларга кўра, саммит деярли бир ярим соат давом этган.

Маълумот учун, жорий йилнинг июль ойи бошида Трамп АҚШ 1 августдан бошлаб Япониядан ва Жанубий Кореядан АҚШ бозорига олиб кириладиган барча товарларга 25 фоизлик ягона импорт божи жорий этишини эълон қилган эди. Республика партиясидан сайланган Президентнинг айтишича, Япония ва Жанубий Корея билан доимий савдо номутаносиблиги “АҚШ иқтисодиёти ва миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда”.

31 июль куни эса АҚШ раҳбари Жанубий Корея билан савдо келишувига эришилганини ва бу мамлакат учун божхона ставкаси 15 фоизни ташкил этишини маълум қилди. Трампнинг айтишича, Сеул Вашингтонга “АҚШга тегишли ва Президент сифатида шахсан унинг томонидан танланган инвестициялар учун” 350 миллиард доллар ажратади. Бундан ташқари, Жанубий Корея Қўшма Штатлардан 100 миллиард долларлик суюлтирилган табиий газ ва бошқа энергия ресурсларини харид қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп АҚШда ядровий синовларни дарҳол бошлашни буюрди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:40

    Трамп АҚШда ядровий синовларни дарҳол бошлашни буюрди

    Хўш, Қўшма Штатлар етакчиси нега бу қарорга келди?

    'Бразилияда кўршапалакларда янги коронавирус аниқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:36

    Бразилияда кўршапалакларда янги коронавирус аниқланди

    Олимлар Бразилияда яшовчи Pteronotus parnelli турига мансуб кўршапалакларда илгари номаълум бўлган коронавирусни топди.

    'Туркияда 7 қаватли бино қулаши оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 29.10.2025 21:43

    Туркияда 7 қаватли бино қулаши оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлди

    Қутқарув ишларига 600 нафардан ортиқ ходим, ўт ўчирувчилар ва махсус техникалар жалб қилинган.

    'Вафот этган одамнинг 5 аъзоси олти нафар беморга ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 29.10.2025 20:43

    Вафот этган одамнинг 5 аъзоси олти нафар беморга ўтказилди

    Олмаотада муваффақиятли кўп аъзоли трансплантация амалиёти ўтказилди.

    'АҚШнинг 25 та штати Трамп маъмуриятига қарши судга мурожаат қилди'ning rasmi

    Дунё 29.10.2025 16:00

    АҚШнинг 25 та штати Трамп маъмуриятига қарши судга мурожаат қилди

    Улар миллионлаб америкаликларга озиқ-овқат ёрдамини давом эттириш учун дастур молиялаштирилишини тиклашни талаб қилган.

    'Хитой Украинага дрон қисмларини етказиб беришни чекладими?'ning rasmi

    Дунё 29.10.2025 07:12

    Хитой Украинага дрон қисмларини етказиб беришни чекладими?

    Пекин Украина дронлари учун керакли электрон компонентларнинг етказилишини тобора қисқартирмоқда.