АсосийСиёсат

Сербия Республикаси Президенти Ўзбекистонга келди

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири кутиб олди.

'Сербия Республикаси Президенти Ўзбекистонга келди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич рафиқаси ҳамроҳлигида 28 октябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда UzA хабар берди.

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон – Сербия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Александр Вучич фахрий меҳмон сифатида шу ҳафта Самарқанд шаҳрида бошланадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида ҳам иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар