АсосийДунё

Бола ичагидан 100 та магнит олиб ташланди

Магнитлар 13 ёшли боланинг ичак деворларини кесиб, тўқималарини нобуд қилган.

'Бола ичагидан 100 та магнит олиб ташланди'ning rasmi

Магнитлар 13 ёшли боланинг ичак деворларини кесиб, тўқималарнинг нобуд бўлишига сабаб бўлган. Янги Зеландияда бола ичагидан 100 та магнит олиб ташланди. Бу ҳақда “Zamon.uz” нашри хабар берди.

Янги Зеландияда 13 ёшли бола неодим магнитларни ютиб юборгани оқибатида оғир жарроҳлик амалиёти ўтказди. Тиббий текширувлар давомида боланинг ичагидан қарийб 100 та магнит чиқариб олинди.

Маълум қилинишича, ўсмир ушбу магнитларни интернет орқали сотиб олган. Тиббий кўрикда магнитларнинг ичак деворини кесиб ўтганлиги, айрим қисмларда тўқималар нобуд бўлганлиги аниқланган. Шифокорлар беш соатдан ортиқ давом этган мураккаб жарроҳлик амалиёти орқали боланинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлишган.

Расмий маълумотларга кўра, бундай магнитлар Янги Зеландияда 2013 йилдан бери савдога чиқарилиши тақиқланган. Шунингдек, ўсмир уларни онлайн платформа орқали сотиб олгани аниқланган. Савдо компанияси мазкур ҳолат юзасидан ички текширув бошлаганини билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тожикистонда сунъий интеллектга ихтисослашган махсус зона ташкил этилди'ning rasmi

    Дунё 27.10.2025 22:19

    Тожикистонда сунъий интеллектга ихтисослашган махсус зона ташкил этилди

    Бу мамлакатни Марказий Осиёда сунъий интеллект бўйича етакчи давлатга айлантириши мумкин.

    'Тожикистон ва Афғонистон чегарасида отишма содир бўлди'ning rasmi

    Дунё 27.10.2025 20:16

    Тожикистон ва Афғонистон чегарасида отишма содир бўлди

    Маълумотларга кўра, можарога сабаб Амударёнинг ўз оқимини ўзгартиргани бўлган.

    'Ҳиндистон ва Хитой 5 йилдан сўнг яна авиақатновни тиклади'ning rasmi

    Дунё 27.10.2025 18:07

    Ҳиндистон ва Хитой 5 йилдан сўнг яна авиақатновни тиклади

    Пандемия даврида икки давлат ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тўхтатилган бўлиб, бунга Ладакх ҳудудида юз берган қуролли тўқнашувлар ҳам таъсир кўрсатган.

    'Тошкентда ноқонуний кесиб ташланган дарахтлар сони 174 та экани айтилди'ning rasmi

    Дунё 27.10.2025 17:17

    Тошкентда ноқонуний кесиб ташланган дарахтлар сони 174 та экани айтилди

    Экология вазирлиги зарар миқдорини 1,46 миллиард сўм деб ҳисоблаб, ишни прокуратурага юборди.

    'Садир Жапаров: “Қишда электр узилишларидан нолимайлик, яна 2,5 йил чидаймиз”'ning rasmi

    Дунё 27.10.2025 16:07

    Садир Жапаров: “Қишда электр узилишларидан нолимайлик, яна 2,5 йил чидаймиз”

    Қирғизистон Президенти Садир Жапаров халқни қиш мавсумида электр таъминотидаги узилишлардан шикоят қилмасликка чақирди.

    'Россияда 35 фоиздан ортиқ мигрантлар рус тили имтиҳонидан ўта олмади'ning rasmi

    Дунё 27.10.2025 09:15

    Россияда 35 фоиздан ортиқ мигрантлар рус тили имтиҳонидан ўта олмади

    Имтиҳон уч бўлимдан иборат бўлиб, уларда рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича билимлар синовдан ўтказилади.