АсосийДунё

Ҳиндистон ва Хитой 5 йилдан сўнг яна авиақатновни тиклади

Пандемия даврида икки давлат ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тўхтатилган бўлиб, бунга Ладакх ҳудудида юз берган қуролли тўқнашувлар ҳам таъсир кўрсатган.

'Ҳиндистон ва Хитой 5 йилдан сўнг яна авиақатновни тиклади'ning rasmi

COVID пандемияси даврида Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тўхтатилган бўлиб, бунга Ладакх ҳудудида юз берган бир қатор қуролли тўқнашувлар ҳам таъсир кўрсатган. Ҳиндистон деярли беш йиллик танаффусдан сўнг Хитой билан тўғридан тўғри қатновларни қайта тиклади. Бу ҳақда “Тҳе Тимес оф Индиа” хабар берди.

Қайд этилишича, Индиго авиакомпаниясининг илк рейси кеча, 26 октябрь куни кечқурун Калкуттадан парвоз қилиб, Гуанчжоу шаҳрига қўнган. Самолёт бортида 176 нафар йўловчи бўлган.

Ф

Кутилишича, жорий йилнинг 10 ноябридан бошлаб Осиёдаги энг йирик авиакомпаниялардан бири бўлган ИндиГо Деҳлидан Гуанчжоуга ҳам қатновларни йўлга қўяди. Шунингдек, Чина Эастерн Аирлинес 9 ноябрдан Шанхай-Деҳли йўналишидаги рейсларни қайта тиклайди.

Қайд этиш жоиз, COVID пандемияси вақтида Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги тўғридан тўғри парвозлар тўхтаган ва бу саёҳатчиларни Сингапур ёки Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди бўлган Гонконг орқали учишга мажбур қилган. Бундан ташқари, 2020 йил май ойида Галван дарёси яқинида икки давлат ҳарбийлари ўртасида юз берган тўқнашувлардан сўнг Ҳиндистон ва Хитой муносабатларининг совуқлашуви ҳам авиақатновларга салбий таъсир кўрсатган.

    Бошқа янгиликлар