Маросим Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда, АСЕАН саммити доирасида бўлиб ўтди. Ҳужжатга Трамп билан бирга Таиланд бош вазири Анутхин Чанвиракун, Камбоджа бош вазири Ҳун Манет ҳамда Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим имзо чекди.
Битимга кўра, томонлар чегара ҳудудида миналарни тозалаш, оғир қуролларни олиб чиқиш ва АСЕАН назорат гуруҳларига кириш имконини беришга рози бўлди.
Шу билан бирга, икки давлат ўртасидаги тўлиқ тинчлик келишуви ҳали ҳам кучга кирмаган.






