АсосийЖамият

ССВда бир талай таниш-билишчилик ҳолатлари ва манфаатлар тўқнашуви фош этилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг июль ҳолатига кўра, вазирлик тизимида молия ва иқтисодиёт соҳаси бўйича фаолият юриьувчи 1280 нафар ходимда манфаатлар тўқнашуви ва непотизм ҳолатлари аниқланган.

'ССВда бир талай таниш-билишчилик ҳолатлари ва манфаатлар тўқнашуви фош этилди'ning rasmi

Жорий йилнинг июль ҳолатига кўра, вазирлик тизимида молия ва иқтидодиёт соҳаси бўйича фаолият юритувчи 1 280 нафар ходимда манфаатлар тўқнашуви ва непотизм ҳолатлари аниқланди.

Шундан:

➖134 таси Ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, Республика даволаш-профилактика муассасалари;

➖ 347 таси ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари, туман (шаҳар) тиббиёт бўлимлари;

➖ 796 таси вазирлик тизимидаги бошқа тиббиёт ва даволаш-профилактика муассасалари ҳамда тизим ташкилотларида қайд этилди.   

Масалан, Вирусология илмий текшириши институти молия-иқтисод бўлими бошлиғи Н. А., ва Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг бош ҳисобчиси Г.Г. ўз бўйсунуви ва назорати остида қариндоши билан биргаликда фаолият кўрсатиб келган.  

Улуғнор тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси А.М. эса ўз лавозимидан фойдаланган ҳолда яқин қариндошлари катта ҳамшира лавозимига ва ўзи ишлаб турган бўлимга лаборант вазифасига ишга жойлаштирган.  

Ушбу ҳолатлар бўйича фаолиятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ходимларнинг меҳнат шартномаси бекор қилиниб, ротация қилинди.

Шунингдек, вазирликнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими томонидан тизимли назорат ишлари йўлга қўйилиши натижасида соҳада 567 та қонунбузилиш ҳолати ўз вақтида бартараф этилди.

    Бошқа янгиликлар