АсосийСиёсат

Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Президент олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

'Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев 20-октябр куни Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, бу ердаги экспозициялар орқали ўзбек халқининг бой тарихий ва маънавий меросини кенг намойиш этишга қаратилган ишлар билан танишди.

Мазкур лойиҳа давлат раҳбарининг 2017-йил 23-июндаги қарорига асосан бошланган. Кўп ўтмай, 2018-йилги Рамазон ҳайити куни унинг пойдеворига тамал тоши қўйилган. Ўтган даврда бу ерда катта ҳажмдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Марказ қадимий меъморий анъаналар ва миллий безаклар уйғунлигида қурилди. Иншоотнинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўртада эса 65 метрли миллий услубдаги гумбаз қад ростлаган.

Иншоотнинг марказий қисмида Қуръони карим зали жойлашган. Бу ерда мусулмон оламининг ноёб маънавий дурдонаси саналган қадимий Усмон Мусъҳафи намойиш этилади. Шунингдек, сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, темурийлар ва бошқа сулолалар даврига оид муқаддас китоб нусхалари, уларнинг эски ўзбек тилидаги таржималари, шу билан бирга, жаҳондаги энг нодир қўлёзма Қуръонлардан намуналар ҳам жой олади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Финляндия президенти Ўзбекистонга келади'ning rasmi

    Сиёсат 19.10.2025 11:19

    Финляндия президенти Ўзбекистонга келади

    Александр Стубб 30-31 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

    'Президент касаба уюшмалари вакиллари билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 17.10.2025 12:18

    Президент касаба уюшмалари вакиллари билан учрашди

    Давлат раҳбари касаба уюшмаларининг кўп миллионли аъзоларига ҳурматини билдириб, инсон меҳнати ва унинг қадри ҳар қандай бойликдан устун эканини таъкидлади.

    '2028 йилда Самарқандда Халқаро астронавтика конгресси бўлиб ўтади'ning rasmi

    Сиёсат 16.10.2025 23:16

    2028 йилда Самарқандда Халқаро астронавтика конгресси бўлиб ўтади

    Шавкат Мирзиёев янги иқтисодий имкониятларни аниқлашга қаратилган космик лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

    'Оксфорд университетида ўзбек тили ўргатилади'ning rasmi

    Сиёсат 16.10.2025 12:15

    Оксфорд университетида ўзбек тили ўргатилади

    Саида Мирзиёева ташрифи чоғида ўзбек ва қадимги ўзбек тиллари ўқитилиши бошланганини маълум қилди.

    'Мирзиёев янги халқаро аэропорт қурилишини бошлаб берди'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2025 19:51

    Мирзиёев янги халқаро аэропорт қурилишини бошлаб берди

    Давлат раҳбари Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт лойиҳаси тақдимоти билан танишди ҳамда мазкур улкан мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган маросимда иштирок этди.