Астрономларнинг маълумотига кўра, C/2025 А6 (Леммон) номли комета 21 октябрь куни Ерга максимал даражада яқинлашади. Бу ҳодиса сўнгги 1350 йил ичида биринчи марта содир бўлмоқда.
Кометани Ўзбекистонда ҳам қуёш ботганидан кейин, соат 19:00 дан 20:40 гача осмоннинг ғарбий қисмида, Арктур юлдузи яқинида кузатиш мумкин бўлади.
Ушбу ноёб фазовий ҳодисани телескопсиз ҳам кўриш имкони мавжуд, аммо осмоннинг тозалиги муҳим омил саналади. Кометанинг Ерга бўлган энг яқин масофаси тахминан 89 миллион километрни ташкил қилади.
Мутахассислар ушбу ҳодисани соғлом кўз билан томоша қилиш хавфсизлигини тасдиқлаган.