Россия томонидан урушга жалб қилинган Ўзбекистон фуқароси — бухоролик 31 ёшли фуқаро Украина фронтига етиб борган заҳоти таслим бўлганини маълум қилди.
Унинг айтишича, у Россия армияси сафида урушга қатнашиш шартномасини мажбурий равишда имзолаган. Полиция уни гиёҳванд моддалар билан алоқадорликда айблаб, 12–18 йилга қамаш билан таҳдид қилган. “Унинг олдига 2 та танлов қўйилган: қамоқ ёки фронт”, — дея хабар беради NextaLive Telegram канали.
Фуқаро фронтга етиб келган заҳоти украин ҳарбий дрони уни аниқлаган. У дарҳол қуролсиз ҳолатда таслим бўлган. Россия армиясидаги шароитлар ҳақида гапирар экан, у алоқа воситалари ва ҳарбий жиҳозларни ўз ҳисобидан сотиб олганини, армияда тартибсизлик ва алдов ҳукмронлигини билдирган.
Унга кўра, жанг майдонида ҳалок бўлган аскарларнинг жасадлари шунчалик кўп бўлганки, қадам қўйишга жой қолмаган. Ўзбекистонлик йигит Россияга қайтишни истамаётганини айтиб, Ўзбекистон ҳукуматидан ватанга қайтишда ёрда