АсосийДунё

Ҳиндистон ҳукумати йўтал сиропидан вафот этган болалар сабаб дори ишлаб чиқарувчиларга талаб қўйди

2025 йил охиригача заводларни халқаро стандартларга мос равишда модернизация қилиш топширилди.

'Ҳиндистон ҳукумати йўтал сиропидан вафот этган болалар сабаб дори ишлаб чиқарувчиларга талаб қўйди'ning rasmi

Ҳиндистонда дори ишлаб чиқарувчиларга 2025 йил охиригача заводларини халқаро стандартларга мос равишда модернизация қилиш топширилди. Корхоналарнинг муддатни узайтириш ҳақидаги сўровлари рад этилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Қарор маҳаллий ишлаб чиқарилган йўтал сиропидан камида 24 нафар бола вафот этгани сабаб қабул қилинди. Янги тартибга кўра, фармацевтика корхоналари ишлаб чиқариш жараёнида хавфсизликни ошириш, дорилар таркибини синовдан ўтказиш ва уларнинг сифатини баҳолаш учун қўшимча маблағ ажратиши лозим.

Бу талаб Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўтал сироплари Африкада ва Марказий Осиёда 140 дан ортиқ боланинг ўлимига сабаб бўлгани аниқлангач, жорий этилган эди. Мазкур воқеа Ҳиндистоннинг “дунёга дори етказиб берувчи мамлакат” сифатидаги обрўйига жиддий путур етказган.

Йирик фармацевтика компаниялари 2024 йил июнь ойида модернизацияни якунлаган бўлса, кичикроқ фирмаларга имтиёз тариқасида 2025 йил охиригача вақт берилган эди. Бироқ Ҳиндистон фармацевтика саноати уюшмасининг айрим вакиллари корхоналар харажат сабабли банкротликка учраши мумкинлигини айтиб, қўшимча муддат сўраган.

Аммо октябрь ойларида Coldrif сиропини истеъмол қилган болалар орасида ўлим ҳолатлари қайд этилгач, ҳукумат бу илтимосни рад этди. Сиропни ишлаб чиқарган Sresan Pharmaceutical Manufacturer компанияси ўз ишлаб чиқариш иншоотларини янгиламагани аниқланган. Шу сабабли ҳукумат модернизация муддати узайтирилмаслигини маълум қилди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Маст аёл участка нозирига пичоқ санчди'ning rasmi

    Дунё 17.10.2025 22:33

    Маст аёл участка нозирига пичоқ санчди

    Жабрланувчи уйлардан бирида содир бўлган оилавий чақирув сабаб келган.

    'Россия армиясида жанг қилган бухоролик йигит Украинага таслим бўлди'ning rasmi

    Дунё 17.10.2025 21:59

    Россия армиясида жанг қилган бухоролик йигит Украинага таслим бўлди

    31 ёшли Ўзбекистон фуқароси Украина фронтига етиб борган заҳоти таслим бўлган.

    'Туркия Сурияга ҳарбий техника юборишни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Дунё 17.10.2025 20:17

    Туркия Сурияга ҳарбий техника юборишни режалаштирмоқда

    Ҳукумат Сурияга зирҳли машина, дрон, артиллерия қуроллари, ракета ва ҳаво мудофаа тизимларини юборади.

    'АҚШнинг собиқ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Болтон жиноий жавобгарликка тортилди'ning rasmi

    Дунё 17.10.2025 19:30

    'Россия ва АҚШ Президентлари қачон учрашади?'ning rasmi

    Дунё 17.10.2025 17:54

    Россия ва АҚШ Президентлари қачон учрашади?

    Бу масалани Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио муҳокама қилади— Песков.

    '17 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган шахс содир этган жиноятини тан олди'ning rasmi

    Дунё 17.10.2025 14:42

    17 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган шахс содир этган жиноятини тан олди

    Гумонланувчи 17 ёшли Ойсулувга нисбатан зўрлаш ва қотиллик содир этганини тасдиқлади.