АсосийСиёсат

Сўнгги йилларда ўзбошимчалик билан қурилган 1 миллион 365 мингта уй-жойга кадастр расмийлаштириб берилган — Президент

Уларнинг аксарияти қишлоқ хўжалиги ерларида жойлашган.

'Сўнгги йилларда ўзбошимчалик билан қурилган 1 миллион 365 мингта уй-жойга кадастр расмийлаштириб берилган — Президент'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни космик мониторинг орқали янги иқтисодий имкониятларни аниқлаш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Мамлакатда иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик маълумотлардан фойдаланиш кенгайиб бормоқда. Хусусан, Президентнинг 30 сентябрдаги фрамони билан бу борадаги ишлар янги босқичга олиб чиқилди, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги геология, ер муносабатлари ва экология соҳасида йилига камида уч марта давлат космик мониторингини ўтказиши белгиланди, агентликнинг ҳудудий вакиллари лавозими жорий этилган.

Тақдимотда таъкидланганидек, эндиликда космик таҳлиллар ёрдамида иқтисодиётга катта туртки берадиган янги имкониятларни аниқлаш лозим.

Республикада ҳар йили юзлаб фойдали қазилма конлари ва карьерлар аукционга чиқариляпти. Тадбиркорларга имконият яратилиб, конларга саноат олиб кирилмоқда. Мисол учун, ўтган йили 170 та, йил бошидан эса 172 та конь аукционда сотилган.

Лекин конлардан рухсатсиз фойдаланиш муаммоси ҳанузгача долзарб экани, йил бошидан космик мониторинг ёрдамида 2 мингдан зиёд шундай ҳолат аниқлангани қайд этилди.

Бош прокуратура олдига иқтисодий жиноятларнинг олдини олиш ва уларни ўз вақтида фош этишда ер, ишлаб чиқариш объектлари ва конларни сунъий йўлдош орқали таҳлил қилиш маълумотларидан самарали фойдаланиш вазифаси қўйилган.

Сўнгги йилларда ўзбошимчалик билан қурилган 1 миллион 365 мингта уй-жойга кадастр расмийлаштириб берилган. Лекин ҳалигача бундай ноқонуний қурилишларга тўлиқ барҳам берилгани йўқ. Йил бошидан 33 мингдан зиёд ўзбошимча қурилиш аниқланган бўлса, уларнинг кўпи қишлоқ хўжалиги ерларида жойлашган.

Шу муносабат билан қисқа муддатда тегишли ахборот платформаларини интеграция қилиб, ноқонуний қурилиш ҳолатларини тезкор ўрганиш ва бартараф этиш имконини берадиган тизим яратиш топширилган.

Тақдимотда космик мониторинг асосида жойларда бўш турган ерларни аниқлаш ва иқтисодий активга айлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Мамлакатнинг олтита ҳудудида олиб борилган ўрганишлар натижасида 300 гектарга яқин бўш ерлар аниқланди. Биргина Тошкент шаҳрида 95 гектар бўш ер участкаси топилиб, аукционга чиқарилган.

Президент бу йил яна 8 та ҳудудда, келгуси йилда барча туман марказларида ўрганишларни охирига етказиш вазифасини қўйди.

Соҳада халқаро тажриба ва илғор ечимларни фаол жорий қилиш зарурлиги қайд этилди. Мутасаддилар бу борада ишлаб чиқилган лойиҳалар юзасидан ахборот берган.

Жумладан, космик маълумотларни сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиб, дарахтлар кесилиши, метан газ сизиб чиқиши, қуёш панелларининг самарадорлиги, йўл қопламаси ҳолати, темир йўл ва электр тармоқларидаги носозликлар ва ортиқча юкламаларни аниқлаш ишларини ташкил этиш режалаштирилган.

Шунингдек, тақдимотда космик соҳада таълим экотизимини яратиш, космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш, йўлдошли алоқа технологияларини жорий этиш орқали мамлакатимиз олис ҳудудларида алоқа қамровини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. 2028 йилда Самарқандда ўтказиладиган Халқаро астронавтика конгрессига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан топшириқ берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2028 йилда Самарқандда Халқаро астронавтика конгресси бўлиб ўтади'ning rasmi

    Сиёсат 16.10.2025 23:16

    2028 йилда Самарқандда Халқаро астронавтика конгресси бўлиб ўтади

    Шавкат Мирзиёев янги иқтисодий имкониятларни аниқлашга қаратилган космик лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

    'Мирзиёев янги халқаро аэропорт қурилишини бошлаб берди'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2025 19:51

    Мирзиёев янги халқаро аэропорт қурилишини бошлаб берди

    Давлат раҳбари Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт лойиҳаси тақдимоти билан танишди ҳамда мазкур улкан мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган маросимда иштирок этди.

    'Президент Тошкент вилоятидаги шоли майдонига борди'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2025 18:55

    Президент Тошкент вилоятидаги шоли майдонига борди

    Вилоятда жорий йил ҳосили учун 8,7 минг гектар шоли экилган.

    'Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Шота Руставели кўчасининг янгиланган қиёфасини кўздан кечирди'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2025 18:01

    Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Шота Руставели кўчасининг янгиланган қиёфасини кўздан кечирди

    Президент 15 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган Шота Руставели кўчасида амалга оширилган реконструкция ишлари билан танишди.

    'Мирзиёев Саудия инвестициялар вазири  билан 27 миллиард долларлик лойиҳаларни муҳокама қилди'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2025 15:36

    Мирзиёев Саудия инвестициялар вазири билан 27 миллиард долларлик лойиҳаларни муҳокама қилди

    Томонлар энергетика, инфратузилма ва қишлоқ хўжалиги бўйича устувор лойиҳаларни муҳокама қилди.

    'Саида Мирзиёева баронесса Ариел Маллард де Ротшильд билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2025 14:46

    Саида Мирзиёева баронесса Ариел Маллард де Ротшильд билан учрашди

    Томонлар Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.