Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан электрон ҳисобварақ-фактуралар (ЭҲФ) реал вақтда хавф даражаси бўйича автоматик баҳоланади. Янги тизим орқали шубҳали операциялар аниқланса, ЭҲФнинг мақоми харидорга кўрсатилади.
Солиқ қўмитаси маълум қилишича, тизим халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган бўлиб, қонунбузилиш эҳтимолини аниқловчи мезонларга асосланади. Ҳозирча синовда бўлган платформа 2026 йилдан тўлиқ жорий этилади.
Июл-сентябрь ойларида 5,9 трлн сўмлик шубҳали ЭҲФлар аниқланган, улар орқали 706 млрд сўм ҚҚСни ҳисобга олишга уринилган. Янги тизим яширин иқтисодиётга қарши курашда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.