Исроил курашни якунламади ва ҳали ҳам урушнинг барча мақсадларига эришишга қатъий интилади. Исроил бош вазири 2023 йил 7 октябрь қурбонларини хотирлаш маросимида ҲАМАСга қарши кураш ҳали ҳам тугамаганини маълум қилди. Бу ҳақда “Zamon.uz” нашри хабар берди.
“Биз ўғирланган барча кишиларни қайтаришга мажбурмиз. Жангда жонини фидо қилган ўғлонлар Исроил давлатининг пойдеворларидир. Улар урушнинг барча мақсадларига эришиш учун курашдилар ва биз бунга эришамиз ҳам. Кураш тугамади. Бугун фақат бир нарса аниқ – бизга қўл кўтарган ҳар қандай киши жуда оғир жазо олишини аллақачон билади. Биз узоқ йиллар давомида ҳаётимизни белгилаб берадиган тўлиқ ғалабага эришишга қатъий азм қилганмиз”, – дейди Исроил етакчиси.