АсосийЖамият

Андижонда Nexia ҳайдовчиси икки вояга етмаган пиёдани уриб юборди

ЙТҲ тартибга солинмаган пиёдалар йўлагида содир бўлган.

'Андижонда Nexia ҳайдовчиси икки вояга етмаган пиёдани уриб юборди'ning rasmi

2025 йил 12 октябрь куни соат 14:30 атрофида Андижон тумани “Қурама” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 халқаро автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. 1969 йилда туғилган ҳайдовчи С.Р. бошқарувидаги Nexia машинаси икки вояга етмаган пиёдани уриб юборган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, болалар йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган бўлган. Тўқнашув оқибатида пиёдалардан бири — Н.И. чап оёғидан ёпиқ синиш жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Иккинчи бола — Н.Я. соғ қолган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган ва жамоатчилик эътиборини тортмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пойтахтда мактаб аланга ичида қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:33

    Пойтахтда мактаб аланга ичида қолди

    Ёнғин Мирзо Улуғбек туманида жойлашган мактабларнинг бирида содир бўлган.

    'Имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби шакллантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:22

    Имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби шакллантирилди

    Ҳукумат қарори билан нафақага чиқиш ҳуқуқини берувчи муассасалар, лавозимлар ва ишларга бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

    '“Ўзбекистон почтаси” АЖ хусусийлаштирилгани ҳақидаги хабар рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:58

    “Ўзбекистон почтаси” АЖ хусусийлаштирилгани ҳақидаги хабар рад этилди

    Аввалроқ UzPost почта операторидаги давлат улуши хусусийлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

    'Тошкентда 4-синф қиз 5 та бола томонидан калтакланганига расмий изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:20

    Тошкентда 4-синф қиз 5 та бола томонидан калтакланганига расмий изоҳ берилди

    Билдирилишича, ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олинган.

    'Тошкентда 2 та Matiz тўқнашуви ортидан уч киши жароҳатланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:44

    Тошкентда 2 та Matiz тўқнашуви ортидан уч киши жароҳатланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Фарғонада иккита Lacetti тўқнашиши ортидан улардан бири ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:08

    Фарғонада иккита Lacetti тўқнашиши ортидан улардан бири ёниб кетди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.