АсосийДунё

Афғонистон чегара ҳудудларида Покистон қўшинларига ҳужум уюштирди

Қурбонлар бор.

'Афғонистон чегара ҳудудларида Покистон қўшинларига ҳужум уюштирди'ning rasmi

Толибон ҳукумати мамлакат шимолий чегарасидаги бир қанча тоғли ҳудудларда Покистон қўшинларига ҳужум уюштирганини тасдиқлади.

Қурбонлар сони ҳозирча номаълум. Толибон пайшанба куни Покистон Афғонистон ҳаво ҳудудини бузган ва Афғонистон ҳудудидаги бозорни бомбардимон қилганини даъво қилганидан сўнг бу ҳаракатларини “жавоб операцияси” деб атади.

Покистон ички ишлар вазири Моҳсин Нақви афғон ҳужумларини “беғараз” деб атади ва уларни тинч аҳолини нишонга олганликда айблади. У Покистон кучлари афғон зарбаларига жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирди.

Исломобод Кобулни Покистон ҳудудида ҳужумлар уюштирган террорчиларга бошпана берганликда айблайди. Толибон бу айбловларни рад этади. Вазият Афғонистон Ташқи ишлар вазирининг Ҳиндистонга тарихий ташрифи фонида юз берди.

ББC маълумотларига кўра, Покистоннинг Куррам агентлигида ҳар икки томон ўқ отиш қуроллари ва артиллериядан фойдаланган.

    Бошқа янгиликлар