АсосийДунё

Россия Киевга ҳужум уюштириб, шаҳарнинг ярмини электрсиз қолдирди

Ҳужум оқибатида 9 киши жароҳатланган, улардан 5 нафари шифохонада.

'Россия Киевга ҳужум уюштириб, шаҳарнинг ярмини электрсиз қолдирди'ning rasmi

10 октябрга ўтар кечаси Россия Киев ва Украинанинг бир қанча бошқа ҳудудларига йирик ҳаво ҳужуми уюштирди. Украина расмийларига кўра, янги зарбанинг асосий нишонлари энергетика инфратузилмаси объектлари бўлган.

Украина ҳарбий-ҳаво кучлари эрталабки ҳисоботида пайшанба оқшомидан жума куни эрталабгача Россиянинг қўшма ҳужумида жами 465 та турли турдаги дрон ва 32 та ракета иштирок этган.

Шаҳар мэри Виталий Кличконинг сўзларига кўра, Россиянинг Киевга уюштирган оммавий ҳужуми натижасида тўққиз киши жароҳатланган, улардан беш нафари шифохоналарда.

Украина пойтахти мэрининг сўзларига кўра, дрон қолдиқлари Печерский туманидаги кўп қаватли турар-жой биносига келиб урилган. "Бир неча қаватдаги квартиралар ёниб кетди. Ёнғин ўчирилди", — деди Кличко Телеграмда.

Ҳужум натижасида Киевнинг чап қирғоғи электр энергиясиз қолди.

    Бошқа янгиликлар