Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Маълум қилинишича, ташриф доирасида давлат раҳбари Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказган.
Президент Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида ўтган "Марказий Осиё – Россия" форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этган.
Ўзбекистон етакчиси сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва кўп томонлама шериклик натижадорлигини оширишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурган.
Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Душанбе халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетган.