Россияда жазо ўтаётган пайтида ёлланган А.Х. Ватанга қайтгач, айбини бўйнига олиб, ички ишлар органларига ихтиёрий равишда мурожаат қилган.
Пахтачи туманида туғилган 27 ёшли А.Х. 2021 йилда Россияда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят учун қамалган, 2024 йилда эса Украинага қарши урушда қатнашиш эвазига озодликка чиқарилган.
У Россия армияси сафида Луганск, Запороже ва бошқа ҳудудлардаги жангларда қатнашган. Жароҳатланиб, соғайгандан сўнг Ўзбекистонга қайтиб, ички ишлар органларига ихтиёрий равишда борган.
Суд унинг айбини тан олиши, пушаймонлиги ва оғир моддий аҳволини инобатга олиб, 3 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. У жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди.