АсосийДунё

Францияда янги ҳукумат тузилди

Хўш, унинг таркиби қандай?

'Францияда янги ҳукумат тузилди'ning rasmi

Эммануэл Макрон бошчилигидаги Францияда сиёсий танглик шароитида янги ҳукумат эълон қилинди. Кўплаб вазирлар ўз лавозимларини сақлаб қолди.

Франция президенти Эммануэл Макрон 5 октябрь куни мамлакатда янги ҳукумат шакллантирилганини эълон қилди. Бу ҳақда France 24 хабар бермоқда.

Янги ҳукумат бош вазири этиб тайинланган Себастян Лекорну Макроннинг еттинчи бош вазири бўлди. У парламентдаги сиёсий кескинлик фонида мухолифат босимига дуч келиши мумкинлиги айтилмоқда.

2017–2024 йилларда иқтисодиёт вазири бўлган Бруно Ле Мер эндиликда мудофаа вазирлиги лавозимини эгаллайди. Иқтисодиёт вазири сифатида эса Роланд Лескюр тайинланган.

Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро, ички ишлар вазири Бруно Ретаё, адлия вазири Жералд Дарманин ва маданият вазири Рашида Дати ўз лавозимларида қолди. Шунга қарамай, Рашида Дати 2026 йилда коррупция бўйича судга тортилиши кутилмоқда.

Францияда ҳозирда сиёсий танглик ҳукм сурмоқда. Давлат харажатларини қисқартириш ва ижтимоий таъминотдаги ўзгаришларга қарши норозиликлар кучайган. 2 октябрь куни бутун мамлакат бўйлаб юзлаб шаҳарларда иш ташлашлар ўтказилиб, Эйфел минораси вақтинча ёпилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон ракеталари Озарбайжон аэропортига қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:59

    Эрон ракеталари Озарбайжон аэропортига қулаб тушди

    Аэропорт Эрон билан чегарага тахминан 10 км масофада жойлашган.

    'Эроннинг ерости “ракета шаҳарлари” АҚШ ва Исроил зарбалари учун асосий нишонга айланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:14

    Эроннинг ерости “ракета шаҳарлари” АҚШ ва Исроил зарбалари учун асосий нишонга айланди

    Ҳарбийлар маълумотига кўра, бир неча кун ичида юзлаб ракета ва учириш қурилмалари йўқ қилинган.

    'Яқин Шарқдаги можаро ортидан Европа ва қўшни давлатларда ёқилғи қимматлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:30

    Яқин Шарқдаги можаро ортидан Европа ва қўшни давлатларда ёқилғи қимматлади

    ЕИ мамлакатлари, Украина ва Молдовада бензин ҳамда газ нархлари кескин ўсди.

    '“Дангал” фильми  қандай қилиб дунё рекордини ўрнатди?'ning rasmi

    Дунё 04.03.2026 17:23

    “Дангал” фильми қандай қилиб дунё рекордини ўрнатди?

    Ҳинд киносида “Бааҳубали” ёки “Пушпа” каби йирик лойиҳалар бор. Аммо дунё бўйича энг катта даромад келтирган филм деганда бир ном тилга олинади. Бу ном “Дангал”.

    '“Европа давлатлари урушга қўшилса, уларга зарба берилади” — Теҳрон'ning rasmi

    Дунё 04.03.2026 15:04

    “Европа давлатлари урушга қўшилса, уларга зарба берилади” — Теҳрон

    Европаликларнинг Эронга қарши ҳар қандай ҳаракати "уруш ҳаракати" сифатида баҳоланиши маълум қилинди.

    'Фердинанд Дубайда дрон ҳужумидан ҳимояланганини айтди'ning rasmi

    Дунё 04.03.2026 09:41

    Фердинанд Дубайда дрон ҳужумидан ҳимояланганини айтди

    Ўтган йили оиласи билан Дубайга кўчиб ўтган собиқ “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Рио Фердинанд Эрон дрон ҳужумлари сабаб уйларининг ертўласида яширинишга мажбур бўлганини маълум қилди.