АсосийДунё

Эронда мажбурий ҳижоб қонуни расман бекор қилинди

Бу ўзгариш Эрондаги ҳуқуқий ва ижтимоий муҳитдаги муҳим тарихий қадам сифатида баҳоланмоқда.

'Эронда мажбурий ҳижоб қонуни расман бекор қилинди'ning rasmi

Эроннинг Мақсадлиликни текшириш кенгаши аъзоси Муҳаммадризо Бахонер мамлакатда мажбурий ҳижоб қонунининг ижроси тўхтатилганини маълум қилди. Бу ҳақда “Фрее Иран” телеграм канали хабар берган.

Бахонернинг таъкидлашича, ҳижобга оид қонун лойиҳаси эндиликда ҳуқуқий кучга эга эмас ва амалиётда татбиқ этилмайди. Унинг фикрига кўра, ҳижоб кийиш қонуний жиҳатдан мажбурий эмас ва бу учун ҳеч қандай жарима ёки ҳуқуқий оқибат белгиланмаган. Бу ҳақда полиция ҳам хабардор қилинган.

Мазкур баёнот мамлакатда ҳижоб масаласи юзасидан узоқ муддат давом этган ижтимоий баҳслар ва муҳокамалар фонида эълон қилинди. Энди Эрон тарихида илк бор ҳижоб тақиш шахсий танлов сифатида эътироф этилган ва ҳар бир аёл ўз хоҳишига кўра қарор қабул қилиши мумкин.

Бу ўзгариш Эрондаги ҳуқуқий ва ижтимоий муҳитдаги муҳим тарихий қадам сифатида баҳоланмоқда ҳамда шахсий эркинлик ва танловни ҳурмат қилиш тамойилини янада мустаҳкамлайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Европа Иттифоқи Украинага 2,7 млрд еврогача маблағ ажратади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:37

    Европа Иттифоқи Украинага 2,7 млрд еврогача маблағ ажратади

    Украина ушбу маблағларни олиш учун 173 та ислоҳотдан иборат режани амалга ошириши керак.

    'Москвада МДҲ ТИВ раҳбарлари йиғилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:40

    Москвада МДҲ ТИВ раҳбарлари йиғилди

    Форс кўрфазидаги кескинлик муҳокама қилинди.

    'Доғистонда кучли кўчки: қишлоқ уйлари вайрон бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:32

    Доғистонда кучли кўчки: қишлоқ уйлари вайрон бўлди

    Кучли ёғингарчиликлар ортидан юз берган табиий офат катта ҳудудни қамраб олган.

    'Қозоғистонда яшаш рухсатномаси учун қозоқ тилини Б1 даражада билиш талаб қилинмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:53

    Қозоғистонда яшаш рухсатномаси учун қозоқ тилини Б1 даражада билиш талаб қилинмоқда

    Янги тартиб тафсилотлари яқин кунларда расмий манбаларда эълон қилиниши кутилмоқда.

    'ЕИ Украинага 90 млрд евро кредит ажратишни бошлайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:54

    ЕИ Украинага 90 млрд евро кредит ажратишни бошлайди

    Иккинчи чоракдан молиявий ёрдам босқичма-босқич берилиши кутилмоқда, шу билан бирга Россия ҳужумлари кучаймоқда.

    'Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади'ning rasmi

    Дунё 16.04.2026 13:36

    Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

    Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.