Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида автомашина пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобиль йўлининг пиёдалар ўтиш жойида “Траcкер-2” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолганлиги ҳақидаги хабарлар тасдиғини топди.
Масъулларнинг берган маълумотига кўра, ҳайдовчи ва транспорт воситаси тезда топилиб, унга нисбатан қонуний тартибда чора кўрилган ҳамда автомашина жарималар майдончасига жойлаштирилган.
Барча ҳайдовчилардан пиёдаларга эътиборли бўлишлари ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз, дейилади хабарда.