АсосийДунё

Муҳсин Ризоий Исроил янги ҳужум бошласа, АҚШ билан урушга киришишидан огоҳлантирди

Бу ҳақда "Iran International" нашри хабар берди.

'Муҳсин Ризоий Исроил янги ҳужум бошласа, АҚШ билан урушга киришишидан огоҳлантирди'ning rasmi

Генерал Муҳсин Ризоий агар Исроил унинг мамлакатига қарши янги ҳужум бошласа, Эрон АҚШ билан урушга киришишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда "Iran International" хабар берди.

“Сионистлар (Исроил) Эронга қарши яна бир бор омадини синаб кўрмоқчи. Бироқ, яқин орада Исроил ичида шундай воқеалар содир бўладики, бу уларнинг режаларини амалга оширишни имконсиз қилади. Ҳозирча бу ҳақда гапириш ўринли эмас”,— дейди генерал.​

Унинг баёноти БМТ томонидан Эронга қарши санкциялар “снапбаcк” механизми орқали тикланганидан кейин, Исроил хавфсизлик ҳолатини кучайтирган пайтга тўғри келди.

Генералнинг таъкидлашича, Теҳрон Исроилга ўз позициясини мустаҳкамлаш учун вақт берадиган Ғарб давлатлари билан кейинги музокараларни қабул қилмайди.

“Исроилга вақт бериш ёки уни кучайтириш мақсадидаги музокараларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Агар шундай бўлса, Исроил уруш бошлаши билан биз ҳам Қўшма Штатлар билан урушга киришамиз”, деди генерал.

Ризоий музокараларга киришилган тақдирда, бу Эронга қарши ишлатилмаслиги кераклигини айтди.

“Акс ҳолда, биз жавоб қайтарамиз; нафақат Исроилга, балки минтақадаги Америка объектларига ҳам”, дея хулоса қилди у.

    Бошқа янгиликлар