АсосийДунё

Украина Россиядаги ҳарбий корхонага зарба берди

Ҳужум вақтида Украина томони тўртта ракета учирган, уларнинг эҳтимолий учиш масофаси 240 километрдан ортиқ бўлган.

'Украина Россиядаги ҳарбий корхонага зарба берди'ning rasmi

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби маълумотига кўра, Брянск вилояти, Карачев туманида жойлашган “Электродетал” заводига ракета зарбаси берилди. Украина томони ушбу корхона ҳарбий эҳтиёжлар учун маҳсулот ишлаб чиқарганини таъкидлади. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Гувоҳлар хабар беришича, ҳодиса жойида портлашлар содир бўлган ва ёнғин юзага келган. Ҳозирга қадар қурбонлар ёки жабрланганлар ҳақида расмий маълумотлар эълон қилинмаган.

Бош штаб маълумотида қайд этилишича, ҳужум вақтида Украина томони тўртта ракета учирган, уларнинг эҳтимолий учиш масофаси 240 километрдан ортиқ бўлган. Ҳужумда қайси турдаги ракеталар ишлатилгани ҳақида аниқлик киритилмади.

Ҳодисанинг сабаблари ва оқибатларини аниқлаш бўйича жойида текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар