АсосийДунё

Ўзбекистон делегацияси БМТда Нетаняху нутқи пайтида залда бўлмаган — Исроил ОАВ

Айрим давлатлар Исроилнинг Ғазо секторида олиб бораётган ҳарбий амалиётларига норозилик сифатида зални тарк этган.

'Ўзбекистон делегацияси БМТда Нетаняху нутқи пайтида залда бўлмаган — Исроил ОАВ'ning rasmi

Ўзбекистон Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг БМТдаги чиқиши вақтида залда бўлмаган 77 та давлат делегацияси қаторида бўлди. Бу ҳақда Исроилнинг йирик нашрларидан бири Ynet хабар бермоқда.

Йнетънинг ёзишича, Нетаняху 41 дақиқа давом этган нутқини сўзлаган вақтда БМТ Бош Ассамблеяси залида Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Миср, Саудия Арабистони, Испания, Қирғизистон ва Туркманистон каби давлатлар вакиллари йўқ бўлган.

Манбага кўра, айрим давлатлар Исроилнинг Ғазо секторида олиб бораётган ҳарбий амалиётларига норозилик сифатида зални тарк этган бўлса, бошқалари йиғилишда умуман қатнашмаган. Нетаняҳу ушбу сессияда биринчи бўлиб сўзга чиққан.

    Бошқа янгиликлар