28 сентябрь куни Исроил армияси Ғазо секторида жойлашган “Ал-Ҳелоу” шифохонасини икки артиллерия ўқи билан нишонга олди. Бу ҳақда Фаластин ахборот агентлиги WAFA хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳужум вақтида шифохонада саратон ва бошқа оғир касалликлардан даволанаётган беморлар, шунингдек, неонаталогия бўлимида 12 нафар эрта туғилган чақалоқ бўлган.
Тиббиёт ходимларининг билдиришича, Исроил танклари шифохонани ўраб олиб, бинодан чиқиш йўлларини тўсиб қўйган.
Натижада 90 дан ортиқ одам, жумладан шифокорлар, ҳамширалар ва беморлар ичкарида қолиб кетган. Ҳужум оқибатида қурбонлар бўйича аниқ маълумот берилмаган.