АсосийЖамият

6 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дорилар контрабандасига чек қўйилди

Фарғонада чегарачилар ва ДХХ ходимлари йирик миқдордаги дориларни ноқонуний олиб ўтишга уринишни фош қилди.

'6 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дорилар контрабандасига чек қўйилди'ning rasmi

Қувасой шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Қирғизистондан контрабанда йўли билан келтирилган 7 қутида 53 мингдан ортиқ “Регапен” ва 20 минг дона “Зардекс” дорилари топилди.

Уларнинг умумий қиймати 6 млрд сўмдан зиёд экани аниқланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилди. Ҳозирда дориларнинг эгаларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар