АсосийЖамият

Тошкентда юқори лавозимли мансабдор порнографик видео юборгани учун жаримага тортилди

Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари маъмурий жавобгарликка тортилди.

'Тошкентда юқори лавозимли мансабдор порнографик видео юборгани учун жаримага тортилди'ning rasmi

У 2025 йил 10 июль куни у қўл остида ишловчи ходимасига Telegram орқали иккита порнографик видео юборган. Судда Абдурасулов бу ишини тасодиф деб атаб, аслида ҳужжатларни жўнатмоқчи бўлганини, хато қилганини тан олиб пушаймонлигини билдирган.

Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар суди унинг айбини исботланган деб топди ва Маъмурий жавобгарлик кодексининг 189-моддасига асосан 18 млн 750 минг сўм жарима белгилади.

Бундан аввал — 4-сентябрь куни Фориш туманида ўхшаш иш бўйича суд қарорига кўра, айбдорнинг мобил телефони мусодара қилинган ва хотирадаги порнографик файллар ўчириб ташланган эди. Аммо Абдурасулов иши бўйича суд қарорида телефон мусодара қилиниши ёки контент ўчирилиши ҳақида бирор банд қайд этилмади.

    Бошқа янгиликлар