АсосийЖамият

Андижонда 10 сотих ерни 32 минг долларга ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган "уддабурон" қўлга тушди

Фирибгар бу ишни кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали амалга оширишини айтган.

'Андижонда 10 сотих ерни 32 минг долларга ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган "уддабурон" қўлга тушди'ning rasmi

Андижон вилоятида “Норин-Қорадарё” ирригация тизимлари хавза бошқармаси балансидан 10 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди. 

Хабарша кўра, бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. фуқаро С.Т.нинг ишончига кириб, унга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қўшимча объект қуриш учун Шаҳрихон тумани, “Норин-Қорадарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси балансидаги 10 сотих ер майдонини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали нотурар жой сифатида кадастр ҳужжатларини тайёрлаб олиб бериши эвазига 32 000 АҚШ доллари бериши кераклигини айтиб, шундан 18 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаларини ҳисоблаш бўйича янги тартиб тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:19

    Ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаларини ҳисоблаш бўйича янги тартиб тасдиқланди

    Эндиликда нафақа миқдори аёлнинг суғурта стажига боғланади.

    'Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:57

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди

    Мансабдор 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

    'Россияда бир ой аввал ўлдирилган ўзбекистонликнинг жасади қайтарилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:03

    Россияда бир ой аввал ўлдирилган ўзбекистонликнинг жасади қайтарилмоқда

    Аввалроқ, ушбу мигрант ўтган йилнинг декабрь ойида ОМОН ходимлари томонидан куч ишлатилиши оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди.

    'Пропан нархи нега ошди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:26

    Пропан нархи нега ошди?

    Пропан нархи оширилганлиги бўйича расмий изоҳ берилди.

    'Хоразмда автомобиль газ қувурига урилиб, “аварийный” ҳолат келтириб чиқарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:11

    Хоразмда автомобиль газ қувурига урилиб, “аварийный” ҳолат келтириб чиқарди

    ЙТҲ оқибатида ҳавога газ сизиб чиқиб, ушду ҳудуддаги истеъмолчилар газсиз қолган.

    'Ўзбекистонда сув тозаловчи қурилма ишлаб чиқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:59

    Ўзбекистонда сув тозаловчи қурилма ишлаб чиқилди

    Фанлар академияси олимлари сув тозаловчи қурилма намунасини ишлаб чиқди.