АсосийЖамият

7 кг олтинни чегарадан ноқонуний ўтказиб бермоқчи бўлган божхона ходими қўлга тушди

Божхоначи бу "ёрдами" учун фуқародан 5 000 доллар олган вақтида ушланган.

'7 кг олтинни чегарадан ноқонуний ўтказиб бермоқчи бўлган божхона ходими қўлга тушди'ning rasmi

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Тошкент вилояти Божхона бошқармасининг "Навоий" чегара божхона пости инспектори хизмат мавқеидан фойдаланиб, Тошкент туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаронинг 7 кг олтин қимматбаҳо металларини Қозоғистон Республикасидан чегара божхона пости орқали декларацияда кўрсатмасдан ва божхона назоратидан яширган ҳолда ўтказиб бериш эвазига Чирчиқ шаҳрида 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда божхона ходимига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тошкент шаҳрида қайд этилган ҳолатда эса Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекциясининг шўба бош инспектори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, озиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ фаолиятини ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали тугатиб бериш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини туман солиқ инспекцияси биноси олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда бош инспекторга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Бошқа ҳолатда эса Миробод тумани солиқ инспекциясининг маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторлари шўбаси инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, ўзига бириктирилган ҳудудда фаолият юритувчи савдо дўконида солиқ текширувлари амалга оширмаслик ва келгусида ҳар қандай солиқ текширувлари тўғрисида олдиндан хабар бериб туриш эвазига 10 млн сўм пул маблағини ўзининг банк пластик картасига ўтказдириб олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Эндиликда ушбу инспектор ҳам қонун олдида жавоб беради, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаларини ҳисоблаш бўйича янги тартиб тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:19

    Ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаларини ҳисоблаш бўйича янги тартиб тасдиқланди

    Эндиликда нафақа миқдори аёлнинг суғурта стажига боғланади.

    'Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:57

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди

    Мансабдор 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

    'Россияда бир ой аввал ўлдирилган ўзбекистонликнинг жасади қайтарилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:03

    Россияда бир ой аввал ўлдирилган ўзбекистонликнинг жасади қайтарилмоқда

    Аввалроқ, ушбу мигрант ўтган йилнинг декабрь ойида ОМОН ходимлари томонидан куч ишлатилиши оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди.

    'Пропан нархи нега ошди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:26

    Пропан нархи нега ошди?

    Пропан нархи оширилганлиги бўйича расмий изоҳ берилди.

    'Хоразмда автомобиль газ қувурига урилиб, “аварийный” ҳолат келтириб чиқарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:11

    Хоразмда автомобиль газ қувурига урилиб, “аварийный” ҳолат келтириб чиқарди

    ЙТҲ оқибатида ҳавога газ сизиб чиқиб, ушду ҳудуддаги истеъмолчилар газсиз қолган.

    'Ўзбекистонда сув тозаловчи қурилма ишлаб чиқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:59

    Ўзбекистонда сув тозаловчи қурилма ишлаб чиқилди

    Фанлар академияси олимлари сув тозаловчи қурилма намунасини ишлаб чиқди.