АсосийСиёсат

Шерзод Асадов БМТ расмийлари билан учрашди

Хўш, Президент матбуот котиби Нью- Йорк шаҳрида БМТ бош котибининг глобал коммуникациялар бўйича ўринбосари билан нимани муҳокама қилди?

'Шерзод Асадов БМТ расмийлари билан учрашди'ning rasmi

Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, суҳбат чоғида барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суриш, ёлғон ахборотга қарши курашиш ва ёшларни глобал ташаббусларга жалб қилиш борасидаги лойиҳалар муҳокама қилинган.

Шунингдек, стратегик коммуникацияларни кучайтириш, ОАВ билан ҳамкорликни кенгайтириш ва журналистлар учун таълим дастурларини ривожлантириш масалаларига алоҳида урғу берилган.

Учрашувда Ўзбекистондаги Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини БМТнинг UN Academic Impact дастурига қўшиш ташаббуси илгари сурилган.

Бундан ташқари, ёш журналистларни тайёрлаш, ёлғон ахборотга қарши курашиш ва БМТ стажировкалари доирасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.

Учрашув якунида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда БМТ Глобал коммуникациялар департаменти вакилларининг Ўзбекистонда ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирокини таъминлаш юзасидан келишувга эришилган.

    Бошқа янгиликлар