Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси 2025 йил 2 сентябр ҳолатига кўра, экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини эълон қилди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари мурожаатига асосан Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тайёрланган диншунослик экспертизаси хулосаси асосида Олий суднинг 115 дан ортиқ қарори чиқарилган. Уларга мувофиқ, 1 400 дан ортиқ контент радикал мазмунда деб топилган. Хусусан, Телеграмъда 709 та, Фаcебоокъда 220 та, ЁуТубеъда 104 та, Инстаграмъда 239 та, ТикТокъда 46 та, Одноклассникида 27 та, Шунингдек, веб-сайтлар, электрон китоблар, мақолалар ва нашидалар бўйича 40 та контент тақиқланган.
Ушбу рўйхатга киритилган материаллар Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм, терроризм ва диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, деб топилган. Шу сабабли, Дин ишлари бўйича қўмита фуқаролардан дуч келган электрон китоб, мақола ва иловаларни, текширилмаган фото ва видео материалларни юклаб олмаслик ҳамда шубҳали аудиоларни тингламасликни сўраган.