АсосийЖамият

Наманганда ҳоким контейнер уйга кўчди

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати бу ҳақда хабар берди.

'Наманганда ҳоким контейнер уйга кўчди'ning rasmi

Наманган вилоятининг Норин туманидаги “Шўрариқ” маҳалласини “Янги Наманган” маҳалласига айлантириш жараёнига киришилди ва туман ҳокими шу маҳалла ҳудудига ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Президент 16 сентябрь куни Норин туманидаги “Шўрариқ” маҳалласига ташрифи чоғида маҳалла идорасида бўлиб, инфратузилма ҳолатини танқид қилганди.

“Туман ҳокими келиб мана шу ерда ётади. Ҳамма Наманганнинг атрофида юрибди. Бу ердаги одамлар одам эмасми? 3000 та иш жойи қилсак бўлади”, — деган эди давлат раҳбари.

Маҳаллада шароитни яхшилаш бўйича вилоят ҳокимига топшириқ берганди. Шунингдек, маҳалла номи “Шўрариқ”дан “Янги Наманган” маҳалласига ўзгаришини айтганди.

“Мана сизларнинг маҳаллаларингиз қўштирноқ ичида жуда ривожланган бўлиб кетган экан. Мана маҳалла раисининг биносини кўрдим, жойини кўрдим. Шунинг учун бугундан бошлаб маҳалла ўзгаради, маҳалланинг атрофи ҳам ўзгаради, номини ҳам ўзгартиряпман”, деган эди давлат раҳбари маҳалла аҳли орасига кириб борганида.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида тегишли ўринбосарлар ва мутасаддилар иштирокида президент томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Норин туманидаги “Шўрариқ” маҳалласини “Янги Наманган” маҳалласига айлантириш жараёнига киришилди.

Маҳалла аҳли билан учрашувда маҳалла қиёфасини тубдан ўзгартириш, бўш турган эски бинолар ўрнида саноат зонаси ташкил этиш, инфратузилмани ривожлантириш бўйича режалаштирилган ишлар ҳақида ахборот берилди. Шунингдек, “Янги Наманган” ва унинг атрофидаги 6 та маҳаллани жадал ривожлантириш бўйича мастер режа ишлаб чиқиш юзасидан мутахассислар, аҳоли вакилларининг таклифлари тингланди.

Шу ерда барча ишларни мувофиқлаштириш бўйича вилоят штаби ташкил этилди. Ислоҳотларни тезлатиш, мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш, маҳаллани обод масканга айлантириш учун Норин тумани ҳокими шу маҳалла ҳудудига ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтди.

2021 йилнинг февралида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдуразоқов президент ташриф буюрган “Бунёдкор” маҳалласида муаммолар ўз ечимини топгунига қадар шу ердаги контейнер уйда яшаган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Украинада 13 нафар ўзбек қулликда сақлангани айтилди'ning rasmi

    Жамият 19.09.2025 21:12

    Украинада 13 нафар ўзбек қулликда сақлангани айтилди

    Бу одамларни энг оғир даражада хўрлашган: ҳатто ҳожатхонага боришга ҳам белгиланган жадвал асосида рухсат этилган — Украина прокуратураси.

    'Ўзбекистон бензин нархининг арзонлиги бўйича дунёда 30-ўринни эгаллади'ning rasmi

    Жамият 19.09.2025 20:40

    Ўзбекистон бензин нархининг арзонлиги бўйича дунёда 30-ўринни эгаллади

    Мамлакатда бир литр бензиннинг ўртача нархи 0,98 доллар бўлиб, 127 давлат орасида ушбу ўринни банд қилди.

    'Хусусий телекоммуникация операторларига халқаро интернет каналларга уланишга рухсат берилди'ning rasmi

    Жамият 19.09.2025 18:44

    Хусусий телекоммуникация операторларига халқаро интернет каналларга уланишга рухсат берилди

    Рақамли технологиялар вазирлиги уланишни мувофиқлаштириш учун масъул орган этиб тайинланди.

    'Робототехника, 3D ва фриланс: Фарғонадаги “IT-шаҳарча” ёшларга нима беради?'ning rasmi

    Жамият 19.09.2025 18:22

    Робототехника, 3D ва фриланс: Фарғонадаги “IT-шаҳарча” ёшларга нима беради?

    Президент ташаббуси билан ёшларни рақамли технологиялар ва хорижий тилларга бепул ўқитишга қаратилган “IТ-шаҳарча” лойиҳаси босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бугунги кунда мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида ушбу марказлар фаолият юритмоқда.

    'Ўзбекистонда тақиқланган контентлар рўйхати эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 19.09.2025 16:49

    Ўзбекистонда тақиқланган контентлар рўйхати эълон қилинди

    Дин ишлари бўйича қўмита республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини берди.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг мақоласига муносабат билдирди'ning rasmi

    Жамият 19.09.2025 15:23

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг мақоласига муносабат билдирди

    Изтиробли ўйлар билан бир қаторда, мақола умид нурлари, Ватанга бўлган чексиз муҳаббат ва унинг келажагига ишонч билан йўғрилган.