АсосийДунё

Афғонистоннинг қайси ҳудудларида интернет йўқлиги айтилди

Балх вилоятида оптик интернет тақиқланди, натижада давлат идоралари ва хусусий сектор Wi-Fi’дан узилди.

'Афғонистоннинг қайси ҳудудларида интернет йўқлиги айтилди'ning rasmi

“Толибон” ҳаракати раҳбари Ҳейбатуллоҳ Охундзода “ахлоқсизликнинг олдини олиш” мақсадида Афғонистоннинг Балх вилоятида оптик толали интернет хизматларини тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, чекловлар оқибатида Балхдаги давлат идоралари, хусусий сектор ва турар-жойлар Wi-Фи тармоғидан узилган. Ҳозирда ҳудудда фақат мобил алоқа тармоқлари орқали интернетдан фойдаланиш мумкин.

Вилоят вакили эҳтиёжларни қондириш учун муқобил тармоқ ташкил этилиши режалаштирилаётганини билдирган. Бироқ чекловларнинг бошқа вилоятларга ҳам жорий этилиши масаласига аниқлик киритилмаган.

Шу билан бирга, Лондонда жойлашган Афғонистон халқаро нашри маълумотига кўра, Балхдан ташқари Қандаҳор, Урузгон, Ҳилманд ва Нимроз вилоятларида ҳам интернет хизматлари узилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Перуда 150 нафар намойишчи темирйўлни тўсиб қўйди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:46

    Перуда 150 нафар намойишчи темирйўлни тўсиб қўйди

    Намойишчилар темирйўл компаниясини адолатсиз рақобатда айблади.

    'Британия Трамп кетгач, Фаластинни тан олади'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:07

    Британия Трамп кетгач, Фаластинни тан олади

    Лондон Трамп ташрифидан сўнг Фаластинни мустақил давлат сифатида эълон қилиши мумкин.

    'Литвада болаларга дрон бошқаришни ўргатиш бошланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:42

    Литвада болаларга дрон бошқаришни ўргатиш бошланди

    Мамлакатда 10 ёшдан бошлаб болалар ва катталар турли хил дронларни бошқаришни ўрганади.

    'Германия канцлери: “Путин Европани беқарорлаштирмоқда”'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:35

    Германия канцлери: “Путин Европани беқарорлаштирмоқда”

    Бундестагдаги мунозараларда Германия канцлери Фридрих Мерц Россияни Европада беқарорлик келтиришда айблади.

    'Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:31

    Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади

    Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 28 даража иссиқ бўлади.

    'Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик натижасида 17 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 17.09.2025 21:51

    Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик натижасида 17 киши ҳалок бўлди

    Мактаблар вақтинча ёпилган, давлат идоралари фаолияти тўхтатилган.