Лицензия асосида фаолият юритувчи янги банклар ҳамда анъанавий банклар таркибида “исломий дарча” очилиши режалаштирилган.
Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиевнинг маълум қилишича, мамлакатда исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун алоҳида лицензия жорий этилади.
Унга кўра, мустақил равишда исломий банк очиш ёки мавжуд банк таркибида исломий хизматлар кўрсатиладиган бўлим ташкил этиш имкони яратилади.
Мазкур ташаббус орқали аҳоли ва бизнес субъектларига шариат талабларига мос молиявий хизматлар таклиф этилиши, банклар ўртасида рақобат ошиши ва янги инвесторларни жалб қилиш кутилмоқда.