Янги таълим дастурига учувчисиз учоқларни йиғиш ва дастурлаш машғулотлари ҳам киритилган.
Мудофаа вазири ўринбосари Томас Годляускас бу ташаббусни мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш билан изоҳлади.
“Литва бу масалага жуда жиддий қарайди, чунки Россия ва Беларус билан чегарадош”, — дейди у.
Аввалроқ, Польшада ҳам ўқув дастурига ўқувчиларга қуролни йиғиш ва отишни ўргатиш мажбурий дарс сифатида киритилганди.