АсосийДунё

Афғонистонда 6 та вилоят интернетдан чеклаб қўйилди

Тақиқ тўғридан-тўғри “Толибон” олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода томонидан берилган.

'Афғонистонда 6 та вилоят интернетдан чеклаб қўйилди'ning rasmi

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати сўнгги 24 соат ичида олтита вилоят аҳолисининг интернетдан фойдаланишини чеклаб қўйди. Бу ҳақда “Аму тв” хабар берди.

Маълум қилинишича, Балх, Қандаҳор, Ҳилманд, Ҳирот, Урузгон ва Нимрознинг аҳолиси интернетдан маҳрум қилинган ва  “Афган telecom” давлат компанияси томонидан кўрсатиладиган оптик толали хизматлар тўхтатилган.

Чекловлар аҳоли ўртасида хавотир уйғотган, уларнинг таъкидлашича, Қобулдаги интернет хизмат кўрсатувчи компания вакиллари оптик толали интернет тахминан 20 кун олдин тўхтатилганини айтган.

Такидланишича, “Толибон” муваққат ҳукуматининг Балхдаги матбуот котиби тақиқ тўғридан-тўғри “Толибон” олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода томонидан берилганлигини айтиб, бу чора ахлоқсиз хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида кўрилганини билдирган ва расмий эҳтиёжлар учун муқобил ички тармоқ яратилишини таъкидлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик натижасида 17 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:51

    Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик натижасида 17 киши ҳалок бўлди

    Мактаблар вақтинча ёпилган, давлат идоралари фаолияти тўхтатилган.

    'Швеция мактабларида ўқувчиларнинг телефондан фойдаланиши тақиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:34

    Швеция мактабларида ўқувчиларнинг телефондан фойдаланиши тақиқланди

    Ушбу чора ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва дарсдаги ўқув муҳитини яхшилаш мақсадида жорий этилади.

    'Японияда сунъий интеллект сиёсий партия асосчиси бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:34

    Японияда сунъий интеллект сиёсий партия асосчиси бўлди

    Бу йилги-сайловда ғолиб чиққан номзод Митсутака Окумура партиянинг янги раҳбари этиб тайинланган ва у ўз ваколатларини дарҳол сунъий интеллектга топширган.

    'Тўқаев: Ядровий фалокат эҳтимоли сўнгги ўн йилликларда энг юқори даражага етган'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:34

    Тўқаев: Ядровий фалокат эҳтимоли сўнгги ўн йилликларда энг юқори даражага етган

    Қозоғистон Президенти ядровий можаро хавфи ва иқлим таҳдидларига жиддий эътибор қаратди.

    'Эркак жонли эфирда 11 ойлик қизини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:59

    Эркак жонли эфирда 11 ойлик қизини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди

    21 ёшли эркак ижтимоий тармоқда жонли эфир вақтида қизалоғини осиб ўлдириб, кейин ўз ҳаётига ҳам зомин бўлди.

    'БМТ комиссияси: Исроил Ғазода геноцид акти содир этган'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:16

    БМТ комиссияси: Исроил Ғазода геноцид акти содир этган

    Ҳисоботда қотиллик, руҳий зарар ва фаластинликларни йўқ қилишга қаратилган ҳаракатлар тилга олинган.