Жанубий Суданнинг вице-президенти Риек Мачар жорий йилнинг март ойида маҳаллий полиция томонидан федерал кучларга қарши уюштирилган ҳужумларда иштирок этганлик, қотиллик ва давлатга хиёнатда айбланмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Билдирилишича, Мачар Суданнинг шимолий-шарқидаги Насирия шаҳридаги ҳарбий базага уюштирилган ҳужумлар билан боғлиқ жиноятда айбланиб, лавозимидан четлатилган ва уй қамоғига олинган.
“Мамлакат нефть вазири Пуот Кан Чхол ҳам собиқ висе-президентга ёрдам берганликда айбланмоқда ва у ҳам лавозимидан четлатилиши мумкин”,— дея қўшимча қилинади хабарда.
Халқаро кучлар Мачарни озод қилишга чақириб, унинг ҳибсга олиниши мамлакатни яна фуқаролар урушига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Бироқ Судан Адлия вазири Жозеф Генг бу иш аллақачон судга юборилганини айтган.