АсосийСиёсат

Болалар порнографияси учун жазо кучайтирилади

Сенатда вояга етмаганларга нисбатан жиноятларнинг олдини олиш ва жазони кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

'Болалар порнографияси учун жазо кучайтирилади'ning rasmi

Ўзбекистонда болаларни жинсий зўравонлик ва порнографиядан ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик кучайтирилмоқда.

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида муҳокама этилаётган қонун лойиҳаси болалар тасвири туширилган порнографик маҳсулотни сақлаганлик учун жавобгарлик жорий этиш, интернет орқали жинсий зўравонликка қарши аниқ нормалар белгилаш ва жазо чораларини кучайтиришни назарда тутади.

Қонунга кўра, вояга етмаганларни сўроқ қилиш давомийлиги аниқ белгиланади — энди бир кун ичида сўроқни якунлаш талаб қилинади. Бу болаларни ортиқча психологик босимдан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси муҳокамасига сиёсий партиялар, мутахассислар ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ҳам жалб этилган. Қатор нормалар таҳрирдан чиқарилди ва лойиҳа юридик талабларга мувофиқ равишда такомиллаштирилди.

    Бошқа янгиликлар