2024 йилда Японияда одамлар бир кунда ўртача 1 соат 47 дақиқа вақтини телефонга сарфлаган ва бу дунёда энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда “Эхплодинг topics” эълон қилган ҳисоботда келтирилган.
Маълум қилинишича, дунёда ўртача одам ҳар куни телефонида 4 соат 37 дақиқа вақт ўтказади. Шунингдек, ҳар бир киши кунига ўрта ҳисобда 58 марта телефонини текширади. Ганаликлар ҳар куни телефонида энг кўп вақт (5 соат 43 дақиқа) сарфлайдиган халқ бўлса, японияликлар смартфонлардан фойдаланишда глобал ўртача вақтнинг ярмидан ҳам камроқ (1соат 47 дақиқа) вақт сарфлайди. З-авлод вакиллари саналадиган 4 кишидан 3 нафари телефонида ортиқча вақт ўтказишини тан олади.
Юқорида қайд этилганидек, ўртача одам ҳар куни телефонида 4 соат 37 дақиқа вақт сарфлайди. Бу ҳафтасига 1 кундан ортиқ, ойига эса қарийб 6 кунни ташкил этади. Бир йил давомида эса тахминан 70 кун телефон экранига қараб ўтказилади дегани.