АсосийДунё

Тожикистон Президенти Қатарга борди

Қайд этилишича, Раҳмон у ерда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва араб мамлакатлари давлат раҳбарларининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.

'Тожикистон Президенти Қатарга борди'ning rasmi

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон бугун, 15 сентябрь куни амалий ташриф билан Доҳага ташриф буюрди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Тожикистон президенти у ерда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва араб мамлакатлари давлат раҳбарларининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этади. Доҳа халқаро аэропортида уни Қатар Бош вазири ўринбосари, Мудофаа вазири Шайх Сауд бин Абдулраҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Тожикистон ТИВ хабарига кўра, бир кун аввал, 14 сентябрь куни Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин 9 сентябрдаги Исроил ҳаво ҳужумидан сўнг Қатар ташаббуси билан ташкил этилган Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди. Иштирокчилар Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди ва бўлажак саммит кун тартибини тасдиқлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Олмаoтада юк машинаси газ қувурига урилиб, ағдарилиб кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:09

    Олмаoтада юк машинаси газ қувурига урилиб, ағдарилиб кетди

    Ҳайдовчи жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

    'Конор Макгрегор президентлик сайловида қатнашмайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:45

    Конор Макгрегор президентлик сайловида қатнашмайди

    У ўзининг қарори ҳақида ижтимоий тармоқларда баёнот берди.

    'Туркия ядро реактор ишлаб чиқара бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:37

    Туркия ядро реактор ишлаб чиқара бошлади

    Туркия Саноат ва технология вазирининг сўзларига кўра, бу энергия мустақиллигини мустаҳкамлаш ва импортга қарамликни камайтиришга қаратилган “Миллий технологик сакраш” стратегиясининг бир қисми.

    '2024 йилда кассетали ўқлар бутун дунё бўйлаб 314 кишини яралади ва ўлдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:27

    2024 йилда кассетали ўқлар бутун дунё бўйлаб 314 кишини яралади ва ўлдирди

    Биргина Украинада ўтган йили кассетали бомбалардан 40 га яқин фойдаланиш ҳолатлари қайд этилган.

    'Песков: “НАТО амалда Россияга қарши уруш олиб бормоқда”'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:36

    Песков: “НАТО амалда Россияга қарши уруш олиб бормоқда”

    Кремль альянсни Украинани бевосита ва билвосита қўллаб-қувватлаётганликда айблади.

    'Google нега судга берилди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:10

    Google нега судга берилди?

    Google даъволарни асоссиз деб баҳолаб, судда ўзини ҳимоя қилишини билдирди.